Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти 2022 ўқув йили учун таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) да ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилишни эълон қилади
28.
09. 2021
18:37
4511
Янгиликлар

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА (PhD) га қуйидаги ихтисосликлар бўйича:

– 11.00.05 – Атроф мухит муҳофазаси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги бўйича;

Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

– магистр даражасига эга бўлганлар;
– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида БИТТА мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

ДОКТОРАНТУРА (DSc) га қуйидаги ихтисослик бўйича:

– 11.00.05 – Атроф муҳит муҳофазаси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги бўйича;

Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома;
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Ҳужжатларни топшириш муддати 2021 йил 15 октябргача.

Боғланиш учун телефон: (+998) 94 603-86-57;  (+998) 97 775-13-90; (+998) 93 534-55-98;
 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар