Диққат эълон! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
29.
09. 2021
12:00
4945
Тендер

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фарғона вилоятининг Қўқон шахрида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан икки босқичли тендернинг биринчи босқичи (такроран) бошланганлигини эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар қуйида хавола этилаётган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатларини ёпиқ конвертда, мухрланган, лойиҳа номи кўрсатилган ва Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясига деб ёзилган ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, шунингдек Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ариза нусхаси (иловаларисиз), 2021 йилнинг 5 ноябрь соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишлари шарт.

Хавола қилинаётган ҳужжатлар:

1) Лойиҳа концепцияси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

3) ЛБҲ;


Манзил: 100170, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам 5-тор кўчаси, 15-уй.

Телефонлар: (998) 71 207-07-70 (ички 1072#, 5003#); (998) 99 409-70-02.

 

 

 

Фойдали манбалар