1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган мазкур учрашувда экология соҳасида узоқ йиллар давомида фаолият олиб борган, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар ва бугунги кунда фаолият олиб бораётган ўрта ва ёш авлод вакиллари иштирок этишди.
Учрашув давомида фахрийлар сўзга чиқиб, айни пайтда соҳада фаолият олиб бораётган ёш ходимларга ўз касбий тажрибаларини гапириб беришди. Шундан сўнг, соҳа файрийлари бошқарманинг эсталик совғалари билан тақдирланди ва эсталик учун суратга тушишди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати