Бутунжаҳон жониворлар куни
04.
10. 2021
11:06
4881
Тадбирлар

Бугун 4 октябрь – Бутунжаҳон жониворлар куни. Мазкур сана 1931 йилда Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган.

Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.

Шу боис, кўплаб мамлакатда ушбу санада ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар