Ўқувчи-ёшлар ўртасида атроф муҳитга, табиатга ва ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, табиат ва ҳайвонот дунёси, хусусан, гуллар ҳамда қушларга оид билимларини намойиш этишга имконият яратиш ва улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериб, истеъдодларини намоён этишларига шароит яратиш мақсадида Фарғона халқ таълими бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорлигида, 2021 йил 4 октябрь куни, Ёзёвон туманидаги «Баркамол авлод» болалар ижодиёт марказида ўлкашунослик ва экология йўналишини тарғиб қилган ҳолда «Қадриятлар бешигисан азиз Ватаним» мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Кўрик-танловда барча туман - шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказлари ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
«Қадриятлар бешигисан азиз ватаним» шиори остида ташкил этилган тадбир сабаб иштирокчилар томонидан Фарғона водийсининг бетакрор табиатига мансуб гўзал манзаралари, экотуристик марказлари хақида фотолавҳалар номойиш этилди.
Кўрик танлов якунида барча ғолиб ва фаол иштирок этган ўқувчилар вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати