Муҳим масалалар ечимига бағишланган муҳокама
05.
10. 2021
18:27
3617
Янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов бошчилигида қўмита марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари иштирокида видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказилди.

Унда асосий эътибор қўмита олдида турган муҳим масалалар ечимига қаратилди. Энг аввало, давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йилнинг 24 август куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни сўзсиз бажариш юзасидан қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Ҳар бир вазифани муддатидан кечиктирмай сифатли бажаришнинг лозимлигига урғу берилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар