ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ҳурматли журналист ва блогерлар!
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш” мавзусидаги навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади.
Матбуот анжумани 2021 йил 8 октябрь куни соат 14-00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги студиясида бошланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 30-уй.
Олдиндан бериладиган саволларни +99893 500 60 98 телеграмм-рақамига йўллаш мумкин.
Матбуот анжуманига марҳамат!
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати