Бугун 12 октябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ИҲРТ) «яшил» ҳаракатлар бўйича Махсус ишчи гуруҳи онлайн форматда ўз ишини бошлади.
Онлайн йиғилишда ИҲРТга аъзо давлатлар, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари расмий делегатлари, ҳамкор ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
Икки кун мобайнида давом этадиган мазкур анжуман иштирокчиларга 2020 йил 13 октябрдаги охирги учрашув ўтказилгандан кейинги давр мобайнида GREEN Action Task Force ишчи дастурни амалга оширишда эришилган ютуқларни муҳокама қилиш имконига эга бўладилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати