Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
19.
10. 2021
14:55
4228
Янгиликлар

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:

— Бошқарма бошлиғи.

— Ромитан туман инспексияси бошлиғи.

— Жондор туман инспексияси бош мутахасиси.

— Бухоро шаҳар инспексияси 1 тоифали инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 19 октябрдан 28 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма (https://t.me/vacancy_argos/225).

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар