«Судочье - Акпетки» буюртмахонасида умуртқали жониворларнинг ҳисоби ўтказилди
22.
10. 2021
12:34
4586
Эконадзор

2021 йил 14-18 октябрь кунлари «Судочье - Акпетки» давлат буюртмахонасида ерда юрувчи умуртқали жониворларнинг ҳисоби ўтказилди. Тадбир Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси, Марказий Осиё Рамсар минтақавий ташаббуси (жамоат ташкилоти) мутахассислари иштирокида ташкил этилди.

Мониторинг доирасида фламинго, қашқалдоқ, қизилтумшуқли ва қизилбошли чуррак, кряква ва бошқа кўчиб юрувчи жониворлар, шунингдек, ҳудудда жайрон, узун игнали типратикан, ёввойи чўчқа, шоқол, тулки, бўрсиқ каби ҳайвонлар изларининг мавжудлиги аниқланди.

Судочье ва Акпетки кўллар тизими сут эмизувчи ҳайвонларнинг ноёб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларнинг муҳим жойларидан бири ҳисобланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар