WWF билан мустаҳкам ҳамкорлик
22.
10. 2021
12:57
4002
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков бошчилигидаги делегация Бутунжаҳон ёввойи табиат фондининг (WWF – World Wildlife Fund) Гланд шаҳрида (Швейцария) жойлашган бош қароргоҳига ташриф буюрди ва у ерда WWF бош директори Марко Ламбертини билан учрашди.

Маълумот учун: WWF - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тиклаш ва соҳада тадқиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи халқаро жамоат ташкилоти. Бу дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатларда 1300 га яқин табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи энг катта мустақил ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Учрашувда томонлар экотизимларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини, хусусан, мамлакатда йўқ бўлиб кетган ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган Осиё гепардини (Acinonyx jubatus venaticus) қайта тиклаш истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Учрашув якуни бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолаш орқали икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга келишилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар