Долзарб вазифалар муҳокамаси
03.
11. 2021
15:58
4597
Янгиликлар

Бугун, яъни 3 ноябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов бошчилигида тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда асосий эътибор куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш юзасидан қўмита олдида турган долзарб вазифалар атрофлича таҳлил қилинди.

Маълумки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш, республика бўйлаб жами 75 миллион дона кўчат экиш назарда тутилгани эгологлар амалга ошириш керак бўлган юмушлар ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятли эканидан далолат беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, бутун мамлакатимизда жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилингани экологик хавфсизликни таъминлаш йўлидаги яна бир муҳим тадбирдир.

Йиғилишда ана шу тадбирни ҳудудлар кесимида кампаниябозликка, кўзбўямачиликка берилиб кетмасдан, оқилона амалга оширишнинг мақбул механизмларини яратиш, қадалаётган ниҳоллар ҳисобини юритиш билан бирга мавжуд дарахтларни хатловдан ўтказишнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар