Об-ҳаво. Муносабат.
05.
11. 2021
15:35
5092
Янгиликлар

«Ўзгидромет»нинг дастлабки маълумотларига кўра, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда шамол кучайиши оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилди ва бир нечта ҳудудларда кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарди. Чанг миқдори меъёридан 5 баробарга ошди.

Нима учун чанг бўронлари хавфли? Бундай аномал шароитда ҳар қандай соғлом инсон ҳам ўзини ноқулай ҳис қилади, чунки ҳавода чанг миқдорининг ортиши кислороднинг камайишига сабаб бўлади ва нафас олишга қийналади. Одатда биз фақат зарарли газлардан ҳимояланишимиз керак, деб ўйлаймиз. Лекин чанг ҳам зарари жиҳатдан улардан қолишмайди.

Бундан ташқари, чанг бўронлари юқори унумдор тупроқ қатламини бузади. Кўриниб турибдики, яшил белбоғлар бизнинг иқлимимиз шароитида жуда зарурдир.

Шу ўринда ҳаводаги чанг ва ғуборни назорат қилиш имкони йўқми, деган ўринли савол туғилади.

Дарахтлар бевосита ҳаводаги чанг ва ғуборларни ушлаб қолиш билан бир қаторда кислород ишлаб чиқариш вазифасини бажаради. Бундан кўриниб турибдики, бундай аномал ҳодисаларни олдини фақат дарахтлар сонини кўпайтириш ва яшил белбоғ ҳосил қилиш билан бартараф этиш мумкин.

Куни кеча ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда амалга ошириш чораларини кўриш таъкидлаб ўтилди. Илгари сурилган «яшил макон» лойиҳаси бўйича эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» ҳамда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш келгусидаги бу каби аномал ҳодисаларни олдини олиш ва камайтиришга хизмат қилади.

Одилбек КАМИЛБЕКОВ,
Давлат экология қўмитаси
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар