Бугун, яъни 8 ноябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов бошчилигида тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари жойларда қандай амалга оширилаётганига қаратилди. Белгилаб берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш юзасидан қўмита олдида турган вазифалар таҳлил қилинди.
Маълумки, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш, 2021 йилнинг ўзида республика бўйлаб жами 75 миллион донадан ортиқ кўчат экиш назарда тутилгани эгологлар амалга ошириш керак бўлган юмушлар ҳар қачонгидан ҳам диққатга сазовор эканидан далолат беради.
Йиғилишда алоҳида таъкидланганидек, ана шу тадбир доирасида ҳудудларда 6 ноябрь ҳолатига 1 миллион 947 минг дона кўчат экилди. Қўмита мутхассислари қадалаётган ниҳоллар ҳисобини юритиш билан бирга мавжуд дарахтларни хатловдан ўтказишга алоҳида аҳамият қаратаётгани хусусида сўз юритилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати