Очиқ эшиклар куни
01.
12. 2021
18:53
4280
Янгиликлар

2021 йил 1 декабрь куни Давлат экология қўмитасида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни ўтказилиши муносабати билан Антикоррупцион ҳафталик доирасида «Очиқ эшиклар куни»ни тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов сўзга чиқиб, охирги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилаётгани, аммо бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам кўплигини, ушбу иллатнинг олдини олишда, аввало, давлат идораларининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади. Бу ўринда фаолиятни рақамлаштириш ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш орқали инсон омилини камайтириб, шаффофликка эришиш мумкинлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони қабул қилинди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар портали – https://data.gov.uz ҳамда Қўмита веб-сайтининг Очиқ маълумотлар бўлимида 24 хилдаги очиқ маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб борилади. Хусусан, Қўмита фаоиятига оид ҳисобот, давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, бюджет, Қўмита тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари ва бошқалар.

Шу билан бирга тадбирда эколог кадрлар, шунингдек, кадрларни ишга қабул қилишда шаффофлик масалаларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, Давлат экология қўмитаси ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий тизим ташкилотларида 2021 йил 30 ноябрь ҳолатига жами 11 347 та штат бирлиги бўйича ходимлар мавжуд бўлиб, улардан 32 фоизи бошқарув, 68 фоизи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардир.

Қўмитанинг ўзининг мақсад, вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб, жами 3 690 нафар соҳанинг мутахассислари меҳнат фаолиятини олиб боришлари талаб этилади.

Айни кунда соҳада айнан ўзининг соҳа йўналиши бўйича 32 фоизи экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, 6 фоизи геолог, 5 фоизи ўрмон хўжалиги, 5 фоизи биолог, 4 фоизи зоотехник, 4 фоизи ўсимликларни ҳимоя қилиш, 3 фоизи сув хўжалиги, 3 фоизи кимё технолог, 17 фоизи иқтисодчи ва ҳуқуқшунослик, 1 фоизи ахборот технологиялари, журналистика йўналиши бўйича мутахассислар фаолият юритмоқда.

Таъкидланганидек, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги бўш (вакант) иш ўринларига Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5843-сон Қарорларига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан очиқ мустақил танлов асосида номзодлар ишга қабул қилинмоқда. Ҳозирги вақтда жами 41 та вакант жой мавжуд. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларида “Vacancy.argos.uz” сайти орқали эълон қилинаётган бўш (вакант) иш ўринларига номзодлар танлов асосида тест ҳамда суҳбат натижаларига кўра, мавжуд бўш иш ўринларига белгиланган тартибда ишга қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди. Бу амалиёт соҳага иқтидорли ёшларни ва малакали мутаҳассиларни танлаб олишда енгилликлар бермоқда ва бу борада “таниш-билишчилик” каби салбий ҳолатларга барҳам бермоқда. Шунингдек, тадбирда давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

Очиқ эшиклар куни

   

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар