Коррупция - жамият кушандаси
09.
12. 2021
10:23
4053
Ma’naviyat va ma’rifat

Самарқанд вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида «Коррупцияга қарши курашиш асосий мақсадимиздир» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Отабек Набиев, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев ҳамда судьяси Зарифа Аҳмедова иштирок этиб, вилоят экология бошқармаси жамоасига қонун мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтишди.

Яъни, айрим қонунлар ўз мазмун-моҳиятига кўра давлат ва жамият тақдири, халқ келажаги, ҳар биримизга дахлдор бўлиши, миллий парламентимиз томонидан қабул қилиниб, Президентимиз томонидан 2017 йил 3 январь куни имзоланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ана шундай тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири эканлиги,

қонунда унга қандай таъриф берилганлиги, яъни, «коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш» лиги,

қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилганлиги тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтишди

Samarkandnews.uz

Манба: http://www.samarkandnews.uz/post/7979

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар