Андижон вилояти. Интернетда сотувга қўйилган бургут ҳақида
13.
12. 2021
20:30
3377
Янгиликлар

Булоқбоши тумани Сохибкор МФЙ ҳудудида яшовчи вояга етмаган фуқаро Ш. А. томонидан полопонлигидан боқиб келаётган бургутни ижтимоий тармоққа сотиш учун чиқариб юборганлиги бўйича жойига бориб ўрганилди.

Ўрганиш давомида бургутни хозирда вояга етаётганлиги ва ўз қўлига ўргатганлиги, ҳамда хонадон эгаси томонидан шарт-шароитларни яратиб берилганлиги аниқланди. Бироқ бургутни боқиш учун хонадон эгаси сафарда бўлганлиги сабабли, руҳсатнома олиш учун мурожаат қилолмаганлигини билдирди. Хонадон эгаси сафардан қайтганидан сўнг белгиланган тартибда руҳсатома расмийлаштиришини билдирди.

Ҳозирда бургутни боқиш учун руҳсатнома расмийлаштирилгунга қадар Экология ва атроф мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан вақтинча сақлаб туриш учун олиб келинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар