Самарқанд вилояти. Йирик саноат корхоналарида ўрганиш ишлари давом этмоқда
14.
12. 2021
12:17
4816
Эконадзор

Давлат экология қўмитасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари йирик саноат корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижроси юзасидан ўрнатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари, уларнинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятида жойлашган асфальт ишлаб чиқаришга ихтисослашган жамиятда бўлдилар.

Концепция доирасида янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган ҳамда фойдаланишда бўлганларида 95 фоиздан паст бўлмаган чанг-газ тутиб қолиш ускуналарини ўрнатиш белгиланган. Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар