Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 29 декабрдаги буйруғи билан Карабаев Аскар Жалолдинович Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Карабаев Аскар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-5843-сон қарорига мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.
Карабаев Аскар 1989 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини Иқтисодчи - эколог йўналиши бўйича тамомлаган.
Бугунги кунга қадар у "Осиё инфратузилма Инсвестициялар банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи"да экология ва ижтимоий масалалар бўйича мутахассис лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати