Сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 2 019 тани (2020 йилда 1 677 та), белгиланган жарима миқдори – 1 897 млн сўмни (2020 йилда 1 409 млн сўм) ташкил этган.
Аниқланган қонунбузарликлар сони 2020 йилга нисбатан 342 тага ёки 120 фоизга, белгиланган жарималар суммаси – 488 млн сўмга ёки 135 фоизга ортган.
Ер ва ерости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 3 867 тани (2020 йилда 4 058 та), белгиланган жарима миқдори – 6 509 млн сўмни (2020 йилда 6 598 млн сўм) ташкил этган.
Аниқланган қонунбузарликлар сони 2020 йилга нисбатан 191 тага ёки 5 фоизга, белгиланган жарималар суммаси – 89 млн сўмга камайган.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати