Диққат, эълон! Матбуот анжумани
06.
01. 2022
16:55
3522
Янгиликлар

Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси навбатдаги матбуот анжуманига таклиф этади. АОКА студиясида ўтказиладиган тадбир «Соҳага оид янги фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти ва долзарб аҳамияти» мавзусига бағишланади. Шунингдек, матбуот анжумани давомида экологияга оид барча саволларга қўмита раҳбариятидан бевосита жавоб олиш мумкин.

Матбуот анжумани 2022 йил, 7 январь куни соат 16-00 да бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 30-уй.

Матбуот анжуманига марҳамат!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар