Расмий муносабат. Қайта ҳисоб-китоб қилинди ва тўланди
07.
01. 2022
15:40
3410
Янгиликлар

«Тоза ҳудуд» ДУКнинг Андижон вилояти филиалида ишлаган Сардорбек Абдивалиев томонидан ижтимоий тармоқлар орқали Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадовга йўлланган мурожаатни тезкорлик билан ўрганиш ва ечим топиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи бугуннинг ўзида мурожаат муаллифи билан учрашди.

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ва «Тоза ҳудуд» ДУК мутасаддилари иштирокида юзага келган масала атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш натижасида С. Абдивалиевнинг меҳнат қилган пайтларидаги барча иш ҳақи тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилди ва тўланмай қолган бир қисми тўлаб берилди.

Мурожаат муаллифи Сардорбек Абдивалиев Давлат экология қўмитаси раиси топшириғи билан юборилган ишчи гуруҳи ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини ёзма равишда маълум қилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар