Ватанимга таянчман
13.
01. 2022
18:47
3816
Ma’naviyat va ma’rifat

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили «14-январ – Ватан ҳимоячилари куни» катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

13-январ куни Давлат экология қўмитасида мазкур кун доирасида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда «ВАТАНИМГА ТАЯНЧМАН» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, 1993-йил 29-декабр куни Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан «14 январъ — Ватан ҳимоячилари куни» деб эълон қилинди.

Албатта, Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Бу бурчни адо этишда юртимизнинг ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур шарт-шароит яратиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Армия ва халқ – бир тану бир жон!» деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради» деб айтган гапларида ҳам Қуролли Кучларимизнинг халқ билан ҳар қачонгидан ҳам яқинлигини англашимиз мумкин.

Таъкидланганидек, бугунги кунда дунёнинг турли жойларида кескин тус олаётган вазиятда, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализм хавф-хатарлари барчамизни огоҳ бўлишга чақиради ва Қуролли кучларимиздан эса юқори даражадаги жанговар қобилиятни мустаҳкамлашни талаб этади. Сўнгги йилларда давлатимизда ҳарбий-сиёсий масалаларда ҳам тубдан ислоҳотлар амалга оширилиб, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба берадиган жанговор қудрати йилдан йилга ошиб бормоқда.

Шу билан бирга сўзга чиққанлар мамлакатимизда халқимиз осойишталигини, экологик хавфсизликни таъминлаш, бу борада Давлат экология қўмитаси, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия билан ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш, огоҳ бўлиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар