Жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Самарқанд вилояти Экология бошқармаси бошлиғи А. Раимжанов ҳамроҳлигида
Самарқанд халқаро аэропортида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Айни пайтда, янгидан барпо этилаётган мазкур аэропорт ҳудудида каштан, каталпа, акация, қрим қарағайи каби 25 турдаги 150 тупдан ортиқ манзарали ва 500 тупдан ортиқ бутасимон дарахтлар экилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати