2 февраль – Сувли-ботқоқли ҳудудлар куни
02.
02. 2022
09:25
3720
Янгиликлар

1971 йил 2 февраль куни Эроннинг Рамсар шаҳрида Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш макони бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги Конвенция имзоланди. Ҳужжат имзоланган кун, яъни 2 февраль Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни (World Wetlands Day – WWD) сифатида кенг нишонланади.

2022 йилда кун мавзуси: Инсон ва табиат учун сувли-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилишга оид ҳаракатлар (Wetlands Action for People and Nature).

Бугунги кунда 172 та мамлакат Рамсар конвенцияси томонлари ҳисобланади. Халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига умумий майдони 255 миллион гектар бўлган 2435 та сувли-ботқоқли комплекслар киради.

Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 2002 йилда аъзо бўлган. Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Қуйимозор ва Тўдакўл Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар