Долзарб вазифалар муҳокамаси
08.
02. 2022
11:03
3923
Тадбирлар

Куни кеча Хоразм вилояти ҳокимиятида вилоятнинг барча туман ҳокимлари, тегишли ташкилотлар ва бошқарма бошлиқлари иштирокида «Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов ҳам қатнашди.

Йиғилишда 2022 йили 2 февраль куни Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар юзасидан «Йўл ҳаритаси» ишлаб чиқилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Йиғилишда баҳорги кўчат экиш мавсумини юқори савияда ўтказиш, маҳаллий ҳудуд иқлимига мос кўчатлар захирасини шакллантириш, вилоятдаги чиқинди полигонларини тартибга солиш, давлат хусусий шериклиги асосида чиқиндиларни қайта ишлаш қамровини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар