Андижон вилояти. 9 февраль — ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган кун
08.
02. 2022
20:34
3892
Ma’naviyat va ma’rifat

Давлат экология қўмитасида фаолият йўналишидаги устувор вазифалар билан бир қаторда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида бобомиз Алишер Навоийнинг 581 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда сўз олганлар ҳазрат Навоийнинг бой мероси ҳақида фикр юритдилар.

Тадбир давомида бошқарма ходимлари томонидан Навоий қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар