Тошкент вилояти. Чиқиндихоналар инспекция назоратида
15.
02. 2022
17:05
5741
Эконадзор

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган «Тоза ҳудуд» ДУКга тегишли маиший чиқиндилар учун мўлжалланган чиқиндихона ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида, саноат корхоналаридан келаётган суюқ кимёвий чиқиндилар қабул қилинганлиги ва чиқиндихона атрофига, белгиланмаган жойларга ташланганлиги аниқланди.

Натижада кимёвий чиқиндиларни олиб келувчи саноат корхоналари билан шартномалар бекор қилинди.

Чиқиндихона фаолиятини керакли тартибда ташкиллаштирмаганлиги учун:

– Оҳангарон тумани Тоза ҳудуд ДУК рахбарига 10 БХМ,

– Оҳангарон тумани Тоза ҳудуд ДУК чиқиндихона назоратчисига 5 БҲМ ҳисобида.

Чиқиндихона фаолиятини назоарт қилмаганлиги учун:

– Тошкент вилояти экология бошқармасининг Оҳангарон тумани бўлими бошлиғига 10 БҲМ,

– Оҳангарон тумани Чиқиндиларни назорат қилиш бўлими бўйича инспекторига 5 БҲМ,

миқдорида тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси прим 2, прим 3-моддаларига асосан жарималар белгиланди.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар