Ишчи гуруҳ йиғилиши
16.
02. 2022
09:37
4549
Тадбирлар

Бугун 15 февраль куни Давлат экология қўмитасида Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган муаммоларнинг экология ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири билан боғлиқ масалалар юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Ишчи гуруҳ таркиби соғлиқни сақлаш, сув хўжалиги, ички ишлар, молия, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, инновацион ривожланиш, туризм ва спорт, транспорт каби вазирликлар, Давлат солиқ, ўрмон, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмиталари, Бош прокуратура, Фанлар академияси ва бошқа идоралардан ташкил топган.

Тадбирда Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги камчиликлар ва муаммолар, уларни бартараф қилиш бўйича тайёрланган умумлашган таҳлилий маълумотлар муҳокама қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар