Бугун пойтахтимизда Президент Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 февраль куни ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
13.
04. 2022
15:35
3981
Янгиликлар

   Бугун пойтахтимизда Президент Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 февраль куни ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

   Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ташкил қилинган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов қатнашиб, Қўмита томонидан ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилганини таъкидлади. Хусусан, белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ташкил этилган Республика ва ҳудудий Ишчи гуруҳлар таркибида Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг иштироки таъминланди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлар олиб борилди.

   Йиғилишда Қўмитанинг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси Ғолиб Шукуров амалга оширилган ишларни тақдимот кўринишида иштирокчилар эътиборига ҳавола қилди.

Фойдали манбалар