Матбуот анжуманида вилоят Экология бошқармаси мутасаддилари томонидан вилоятда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни асраш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумот берилди.
Шундан сўнг “Зикри” (Кемачи) табиий кўлига пресс-тур ташкил этилди. Ушбу табиий сув ҳавзаси Қоровулбозор тумани ҳудудида бўлиб, Бухоро шаҳридан 80 километр жануби-шарқда жойлашган. 1990 йилларда Қашқадарё вилоятидан оқиб келувчи зовурларнинг ташланмасидан ҳосил бўлган кўлнинг сув олиш манбаси “Девхона” ўзани ҳисобланади.
“Зикри” табиий сув ҳавзасида зоғора, оқ амур, оқ дўнгпешона, қизилкўз, қизилқанот каби балиқ турлари, атрофида эса 25 га яқин чўл ўсимликлари мавжуд.
Пресс-турда журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати