Учрашувда Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар:
- биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий-техник таъминот бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон Қизил китобини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда янгилаш;
- Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида биргаликдаги ҳамкорлик ишларини олиб бориш;
- Глобал экологик жамғарма (GEF)нинг 8-цикли доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш.