Онлайн учрашув бўлиб ўтди
10.
08. 2022
10:13
3045
Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссиясининг “Ҳавони узоқ масофаларга трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги”ги Конвенциясига қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан халқаро экспертлар билан Ўзбекистон Республикасининг Конвенцияга қўшилиши бўйича тушунчалар ва ўзаро фикр алмашиш бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди. 

Конвенциянинг асосий тамойиллари -
инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни ифлосланишининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва унинг оқибатларини минтақавий кўламда тадқиқ қилиш ҳамда мониторингини амалга ошириш ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу конвенция атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтиришга қаратилган асосий халқаро битимлардан биридир.

Конвенция 1983 йилда кучга кирган ва бугунги кун ҳолатига, БМТ ЕИКнинг ҳудудий доирасига кирадиган 51 давлат Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади.

Фойдали манбалар