Бугун Давлат экология қўмитасида “Нодавлат сектор вакиллари учун табиатга зарар келтирмайдиган амалиёт ва технологияларни илгари суриш бўйича грант имкониятлари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Гибрид форматда ўтказилган ушбу семинар Глобал экологик жамғармасининг Кичик грантлар дастури доирасида ҳамкорликда ташкил этилди. 
10.
08. 2022
17:21
3209
Янгиликлар

Семинарда мутахассислар БМТТД ҳомийлигида фаолият юритаётган Глобал экологик жамғармасининг Кичик грантлар дастури доирасида фуқаролик жамияти институтларининг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун грант дастурларидан белгиланган тартибда фойдланиш бўйича маълумот берилди. Қайд этилишича, лойиҳалар иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш ташаббуслари (муқобил энергия, энергия самарадорлиги, ерни бошқариш ва бошқалар), ернинг барча турдаги бўлган деградацияга қарши курашиш, биологик хилма-хиллигини сақлаш каби турли йўналишларда бўлиши мумкин. 

Семинар давомида мамлакатимизда шу йўналишда амалга оширилаётган турли лойиҳаларнинг вакиллари сўзга чиқиб, лойиҳаларнинг мақсад-вазифалари, уларни грант дастурлари доирасида молиялаштириш ва иш жараёнлари ҳақида маълумотлар бердилар.

Фойдали манбалар