Жорий йил 10 август куни Избоскан туманида Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва ИИВ ППХ ЖТСБ ва ППХБ ва Миллий гвардия бўлими ходимлари ҳамкорлигида экологик рейд ўтказилди.
10.
08. 2022
17:24
2826
Янгиликлар
Экопатрул рейд тадбирларига дрон жалб этилгани айниқса, кутилган самарани берди. Жумладан, дрон ёрдамида "Ўрта қишлоқ" МФЙдан оқиб ўтувчи Қорадарё ўзанидан рухсатисиз, хўжасизларча шағал олаётган фуқаронинг “Ўзим хон, кўланкам майдон” қабилидаги қилмиши аниқланиб, ушбу ҳолатга экология ходимлари томонидан чек қўйилди.
Ўтказилган рейд табири давомида ҳуқуқбузарга нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жарима белгиланди.
Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати