Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Беруний тумани Экология бўлими томонидан ҳудудда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. 
10.
08. 2022
18:54
2938
Янгиликлар

Ўтказилган рейд тадбири давомида "Тинчлик" кўчада яшовчи фуқаро К.Р томонидан "Шохоббос" кўчаси ҳудудидан ноқонуний равишда дарахтларни кесиб ташлаганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан 1 500 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар қоплаш учун 9 450 000 сўм даъво ҳисобланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати

Фойдали манбалар