Вазирлар Маҳкамасининг “Табиат ҳимоячиси” қўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
10.
08. 2022
19:42
2959
Янгиликлар

    Мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Кўкрак нишонини ҳар йили 5 июнь - Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида тантанали равишда бериб борилади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади. манба

Фойдали манбалар