Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
17.
08. 2022
16:59
3091
Янгиликлар

  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти филиали, вилоят Адлия бошқармаси вакилари  иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек давлат фуқаролик хизмати тизими атрофлича тушунтириб ўтилди.

Тадбирларда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар берилди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Фойдали манбалар