Андижон вилояти Экология бошқармасида вилоятда маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
26.
08. 2022
22:49
3241
Янгиликлар

   Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ҳамда "Санитар тозалаш ишларини ташкил  этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг ижроси юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.

Учрашув давомида бошқарма масъулларига тадбиркорлар билан биргаликда келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Таклифлар тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов иштирок этди.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар