Давлат экология қўмитасида  таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъат намоёндалари иштирокида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси доирасида маънавий-маърифий учрашувлар ва адабий-бадиий кечалар ўтказилиб келинмоқда.  
14.
09. 2022
11:38
3158
Ma’naviyat va ma’rifat

Бугунги ўтказилган тадбирнинг меҳмони таниқли шоир, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири Эшқобил Шукур бўлди. 

Ҳудудий бошқармалар вакиллари ҳам иштирок этган гибрид форматдаги тадбирда таниқли ижодкор она табиат ҳамиша ижодкорларга чексиз илҳом манбаи бўлиб келгани ҳақида сўз юритар экан, ҳозирги глобал экологик муаммолар барчадан дахлдорлик ҳисси билан яшашни талаб этаётганини таъкидлаб, юртимизда атроф-муҳит муҳофазаси борасида олиб борилаётган хайрли ишларга тўхталди.

Тадбир давомида шоир ўзининг ижод намуналаридан иштирокчиларга ўқиб берди.  

Тадбир якунида Эшқобил Шукурга Давлат экология қўмитасининг эсдалик совғаси топширилди.

Фойдали манбалар