M.Ulug‘bek tumani «Asaka» MFY daraxtlarning kesilishi yuzasidan
19.
09. 2019
19:27
8095
Янгиликлар

2019 йил 19 сентябрь куни соат 9:55 ларда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг телеграмдаги @EcoControl_botига Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани «Асака» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кесилаётган дарахтлар юзасидан мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Н. Юнусов ҳамда инспекторлар: Б.Хотамов, Д. Турсунбоев М.Улуғбек тумани, «Асака» МФЙ «Олтинсой 2-коммунал» ҳамда «Дархон-коммунал» ХУЖМШ га қарашли уйлар атрофини (Дархон кафеси, Тамарахоним уй музейи) жойига чиқиб ўргандилар.

Ўрганиш натижаларига кўра, Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаролар – А.К. ва М.К. лар баён этилган ҳудудда диаметри 112,7 см бўлган 1 дона чинор дарахтининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсишдан тўхтайдиган даражагача шикстлантирилганлиги ҳамда 2 дона чинор дарахтининг нотўғри буталаниши оқибатида дарахтларнинг шикастлантирилганлиги аниқланди.

Суриштирув натижасида маълум бўлдики, ёлланма ишчилар  муддати 2019 йил 2 сентябрга қадар  бўлган ҳамда юқорида таъкидлаб ўтилган дарахтларга дахли бўлмаган рухсатнома, яъни М.Улуғбек ҳокимлигининг 2019 йил 23 августдаги 38-сон рухсатномаси асос қилиниб, қонунбузарликни содир этишган. 

Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига жами 86 657 800 сўм зарар етказилган. Бу билан қонунчилик талабларини бузган фуқаролар, яъни Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаролар А.К. ва М.К.лар етказганлар. Ҳолатга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, тегишли далолатнома тузилди. 

Етказилган зарар кўп миқдорда бўлганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси билан жиноий иш қўзғатиш ҳамда айбдор шахсларга тегишли чоралар кўриш учун Тошкент шаҳар прокуратурисига юбориш учун тайёрланмоқда.
 


 


 

Фойдали манбалар