#WorldCleanUpDay Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган акция ташкил этилди
#WorldCleanUpDay – Бутунжаҳон тозалик куни – бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Мазкур кун ўзининг оддий бошланиш тарихига эга бўлишига қарамасдан жаҳоннинг қатор мамлакатларида оммалашиб кетди. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.
Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 150 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган бизнес-тузилма вакиллари, фаол фуқароларнинг кўп сонли таклифларига биноан ҳудудларни чиқиндилардан ҳоли этиш мақсадида халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2019 йилнинг 21 сентябрь куни республика миқёсида Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган экологик акцияни ташкил этди.
Мазкур акцияда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан 3.500 кўнгилли фуқаролар иштирок этдилар.