Хабар берилганидек, Давлат экология қўмитаси томонидан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
28.
10. 2022
17:59
3231
Янгиликлар

Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этган семинар-тренингнинг бугунги иш кунида  мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг яратилган ҳуқуқий асослари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маърузалар қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари тақдимотлар орқали  танланган мавзуларни иштирокчиларга тушунтириб бердилар.

Семинар-тренинг якунида касбий малакани оширишга хизмат қиладиган бу каби семинар-тренингларни доимий ўтказиб бориш режалаштирилгани маълум қилинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар