Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудида қурилиш ташкилоти томонидан дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги ва ушбу  ҳолат юзасидан ҳужжатлар  тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилганлиги тўғрисида расмий муносабат билдирилган эди. 
20.
11. 2022
19:01
3019
Янгиликлар

Бугун Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Кушербаев, Яшнобод тумани ҳокими Б.Раҳмонқулов,  Яшнобод тумани прокурори А. Донаев ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари мазкур маҳаллада бўлиб, ҳолат билан яқиндан танишишди. 

Тадбирда  дарахтларни ноқонуний равишда кесиш Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни талабларига зид эканлиги ва мораторий амалда эканлиги таъкидланиб, бундан кейин дарахтларни экиб кўпайтириш орқали иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, экология ва атроф-муҳит барқароролигини таъминлаш кераклиги бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Шундан сўнг «Илтифот» маҳалласидаги ушбу ҳудудга қурилиш ташкилоти томонидан  200 тупдан зиёд ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб, экиш ишлари ташкил этилди.

Шу ўринда айтиш ўринлики, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов давомида ҳисобланган 3.514.200.000 сўм миқдоридаги зарар тўлиқ қопланган.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар