Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков кўчат экиш ишларининг аҳамияти, бу ишларда нуронийларнинг ёшларга ибрати тўғрисида тушунтириш берилди.
Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.
Майдонга павлония, катальпа, каштан каби 3000 га яқин туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Айтиш жоизки, туманда ҳозирга қадар 200.000 тупдан зиёд мевали, манзарали кўчатлар экилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Экология бўлими, "Наманганйўлкўкалам" УК, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
#Яшил_макон #кузги_мавсум #Долзарб_40_кунлик
Наманган вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати