Шу кунларда Германияда  юртимизнинг бир гуруҳ мутахассислари учун “яшил” иқтисодиётга ўтиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича малакасини оширишга қаратилган ўқув-амалиёти бўлиб ўтмоқда. 
09.
12. 2022
19:12
3024
Янгиликлар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Глобал экологик жамғарманинг  «Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу ўқув амалиётида Давлат экология қўмитасининг масъул ходими ҳам иштирок этмоқда.

Ўқув амалиёти давомида энергетик сертификатлаш билан шуғулланувчи корхона, муассаса ва ташкилотларда малакали мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил қилинмоқда. 

Семинарларда энергия тежамкор ва кам углеродли қишлоқ уй-жойларини қуришга қаратилган яшил ипотека кредитлаш схемаси, биноларнинг энергия самарадорлигини оширишда тўғри қарорлар қабул қилиш ва бошқариш механизмлари, Европа энергетик сертификатлаш тизимлари ҳақида маълумотлар берилаяпди.

Юртимиз делегация вакиллари ўқув амалиёт давомида Германиядаги маиший ва қаттиқ чиқиндилар билан ишлаш тизими билан ҳам яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашмоқдалар.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар