Бугун Давлат экология қўмитасида манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
23.
12. 2022
23:57
3605
Янгиликлар

Йиғилишда таъкидландики, Давлат экология қўмитаси мазкур Қонуннинг барча 29 та моддаси бўйича асосий ва ҳамижрочи ҳисобланади ҳамда мувофиқлаштириб боради. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги автотранспортларда ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли яшаш ҳудудларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли органлар саналади.

Ҳудудларда саноат корхоналаридан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида 270 та корхоналардаги мавжуд 1071 та фильтрларни модернизация қилиш ва янгилаш талаб этилиши муносабати билан “2022-2023 йилларда республикадаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Дастур доирасида жорий йилда 115 та корхонада 357 та чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш амалга оширилди ва натижада атмосферага йиллик 5,5 минг тонна ташламалар камайишига эришилган.

Транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили икки босқичли “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилмоқда. Унда умумий 295,5 минг дона автотранспорт воситалари ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори экологик назоратдан ўтказилган. Муҳими ушбу тадбирлар давомида атмосфера ҳавосига 257,3 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинган.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар