Пойтахтимизда «Халқаро чиқиндиларсиз дунё куни» муносабати билан «Зеро wасте» республика экоакциясига старт берилди.
30.
03. 2023
16:57
4930
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги  30 март — Халқаро чиқиндисиз кун («Интернатионал Дай оф Зеро Wасте») муносабати билан Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кенг жамоатчилик билан биргаликда югуриш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш – «плоггинг» тадбирларини ўтказди.

Пойтахтимизда ташкил этилган тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов сўзга чиқиб, мамлакатимизда илк бора Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу тадбир ҳудудларимиз озодалигини таъминлашга, жамоатчиликда бу борада дахлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилишини таъкидлади.

«Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик нобуд бўлиши ҳамда атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз бўйича бир кунда 19-20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлмоқда. Чиқиндилар турли хил металлар, шиша идишлар, макулатура, пластик, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат бўлиб, уларнинг фақат 32 фоизи қайта ишланмоқда», - Обиджон Қудратов Республика «Зеро Wасте» аксясини бошлаб юборди

Тадбирда вазирлик марказий аппарати, вазирлик ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги ва Гидрометеорлогия агентликлари, Тошкент шаҳар бошқармаси, тизим ташкилотлари, Ўзбекистон Экологик партияси ходимлари, шунингдек, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси директори Борис Эрг,  Глобал яшил ўсиш институти (ГГГИ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Аарон Рассел, Франция тараққиёт агентлигининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Венсан Копан,  «Cоcа-Cола» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  раҳбари Серкан Дилек иштирок этди.

Тошкент шаҳридаги «Зеро Wасте» акцияси доирасида Мирзо Улуғбек тумани Истиқлол ва Махтумқули кўчалари чорраҳасида жойлашган истироҳат боғида акция иштирокчилари ҳудуддаги пластик бутилкалар, алюмин банкалар, макулатура ва ўрамлардан фаол тозаланди.

 Бугунги кунда дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб улгурган. Шу боис, Туркия давлати 105 та бошқа давлатлар билан биргаликда бутунжаҳон чиқиндисиз кунини белгилаш ҳақидаги резолюцияни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2022 йил 14 декабрдаги мажлисида 30 мартни ҳар йили нишонланадиган «Халқаро чиқиндисиз кун» деб эълон қилиш тўғрисида резолюцияни қабул қилди.

Ушбу санани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — кенг жамоатчиликнинг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартириш ва бу орқали чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, қайта ишлаш бўйича тушунчларни шакллантириш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш моделларини тарғиб қилиш, айланма иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаяётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта экологик муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Олиб борилаётган экологик назорат ва тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан бугунги кунда аҳоли томондан қаттиқ маиший чиқиндиларни дуч келган ерларга ташлаб кетиш, аҳоли пунктларида, магистраль йўл ёқаларида, дала майдонлари четларида, сув ҳавзалари қирғоқларида ноқонуний чиқиндихоналарнинг ҳосил бўлиши давом этмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020 йил 28,9 минг, 2021 йил 18,7 минг, 2022 йилда 20,3 минг нафардан зиёд фуқаролар чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган.


30 март — Халқаро чиқиндисиз кунни ўтказиш орқали чиқиндисиз ташаббусларни илгари суриш 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланишнинг кун тартибидаги барча мақсад ва вазифаларни, жумладан, 11-мақсад ҳамда 12-мақсадга эришишга ҳам катта ҳисса қўшади. Ушбу мақсадлар экологик барқарорликни таъминлайди ҳамда истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтиш учун хизмат қилади.

Чиқиндисиз ташаббуслар уларни тўғри бошқариш, чиқиндиларни ҳосил бўлишни минималлаштириш ва олдини олиш, экологик инқирозни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон саломатлиги ва фаровонлигини яхшилашга ёрдам беради.

Маълумот учун: 2019 йилдан буён республикамизда ҳар йили центябр ойининг учинчи шанба куни «Бутунжахон тозалик куни» муносабати билан ҳудудларда аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшларни кенг жалб қилган ҳолда чиқиндиларни югуриш орқали саралаб йиғиш тадбирлари – «Плоггинг» ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилда республика бўйлаб 515 та манзилда ўтказилган тадбирда 100 минг нафардан ортиқ иштирокчи, 2 964 та махсус техника ёрдамида 6 661 га ер майдонидан жами 40 503,6 тонна қаттиқ маший чиқиндилар йиғилиб, белгиланган тартибда утилизация қилинди.

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан 30 март — Халқаро чиқиндисиз кун («Интернатионал Дай оф Зеро Wасте») муносабати билан бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Фойдали манбалар