Навоий вилояти: Ноқонуний балиқ ови тафсилоти
02.
05. 2020
13:35
7629
Эконадзор

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Айдар-Арнасой сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор гуруҳ инспекторлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида балиқ овлаш таъқиқланган вақтда 2020 йил 1 май куни Айдаркўл сув хавзасининг 22-контур ҳудудида рейд тадбири ўтказилганда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро М.Руптиллаев ноқонуний равишда 9 дона зоғора, 2 дона оксла балиқларини овлаб юрган вақтида ушланди.

Ҳуқуқбузардан темир қайиқ ямаха мотори ва овланган балиқлар далилий ашё сифатида вақтинчалик сақлаш учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-модданинг 4-қисми билан 4 906 000 сўм миқдорида даъво пули ҳисобланиб, тўпланган ҳужжатларни Нурота туман Маъмурий судига юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар