Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси прокуратура органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш корхоналарини ҳатловдан ўтказиш давомида Кармана тумани «Нарпай» МФЙда жойлашган «Техника таъминлаш ва таъминот» МЧЖга тегишли пахта тозалаш цехида ўрнатилган чанг ушлагичнинг самараси паст эканлиги аниқланди.
Корхона раҳбарига атмосфера ҳавосига ташланадиган чанг миқдорини камайтириш мақсадида мажбурий кўрсатма берилди. Музокаралардан сўнг, корхона чанг ушлагичларини таъмирлаш, меъёрий ҳужжатларини тартибга келтиргунга қадар ихтиёрий равишда 10 кун муддатда ихтиёрий равишда тўхтатилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати
&nb